learning together is fun! Ёш болалар инглиз тилини ҳорижий тил сифатида қандай қилиб ўрганадилар - PDF

Description
learning together is fun! Ёш болалар инглиз тилини ҳорижий тил сифатида қандай қилиб ўрганадилар Ёш болалар инглиз тилини ҳорижий тил сифатида қандай қилиб ўрганадилар Ёш болалар табий равишда тил ўрганувчилардир;

Please download to get full document.

View again

of 12
All materials on our website are shared by users. If you have any questions about copyright issues, please report us to resolve them. We are always happy to assist you.
Information
Category:

Self Improvement

Publish on:

Views: 127 | Pages: 12

Extension: PDF | Download: 0

Share
Transcript
learning together is fun! Ёш болалар инглиз тилини ҳорижий тил сифатида қандай қилиб ўрганадилар Ёш болалар инглиз тилини ҳорижий тил сифатида қандай қилиб ўрганадилар Ёш болалар табий равишда тил ўрганувчилардир; улар тилни худди ўсмирлар ёки катталар каби идрок қилган ҳолда ўрганишсиз ўзлаштирадилар. Улар талаффузни имитация қилиш ва қоидаларни ўзлари тушуниб олиш қобилиятига эгалар. Инглиз тилида сўзлашишни ўрганиш қийин деган фикр уларни ақлига келмайди ҳам албатта агар бундай фикр вояга етганидан кейин грамматикага асосланган китоблар ёрдамида ўрганган бўлиши мумкин бўлган катта ёшли инсонлар томонидан уқтирилмаса. Эрта бошлашнинг афзалликлари Кичик ёшдаги болалар ҳали ҳам ўзларидаги она тилни ўрганишга мўлжалланган тил ўзлаштиришнинг туғма услубларидан фойдаланадилар ва тез орада ушбу услубларан инглиз тилини ўрганиш мақсадида ҳам фойдаланишлари мумкинлигини англаб етадилар. Ёш болалар ўйинга ўхшаш фаолиятлар орқали ўрганишга вақтлари бор. Улар тилни катта ёшли инсон билан биргаликда бажарилаётган фаолиятда қатнашиш орқали ўзлаштирадилар. Улар аввал бажарилаётган ҳаракатнинг моҳиятини англаб оладилар, кейин эса катта ёшли инсон томонидан қўлланилган тилнинг маъносини ўзлаштирадилар. Ёш болаларда инглиз тилини ўзларининг кунлик дастурларига киритиш учун етарлича вақт мавжуд. Мактаб дастурлари нисбатан норасмий бўлиб, айни вақтда болаларнинг онги ҳали жойлаштирилиши ва синалиши лозим бўлган далиллар билан тартибсиз равишда юклатилмаган. Уларга озгина уй вазифаси берилади ёки умуман берилмайди ва улар ўрнатилган стандартларга лойиқ бўлишга ҳаракат қилиб асабийлашмайдилар. Ёш болалик даврида иккинчи тилни ўрганиш имкониятига эга бўлган болалар кейинги бутун ҳаётлари давомида бошқа тилларни ўрганишда ҳам айнан ўша туғма услуларидан фойдаланадилар. Иккинчи, учинчи ёки ундан ҳам кўпроқ тилларни ўрганиш иккинчи тилни ўрганишдан осонроқдир. Тилни худди каттароқ ёшдаги болалар ёки катталар каби идрок этган ҳолда ўрганиш ўрнига уни бевосита ўзлаштирувчи кичик ёшдаги болаларда талаффузнинг ва ушбу тил ва маданиятга бўлган муносабатнинг яхшироқ бўлиши имонияти юқори. Фақат бир тилни билуви болалар балоғатга етганларида ва ўзини тутишга кўпроқ эътибор бера бошлаганларида уларнинг тил ўрганиш қобилияти сусайиб боради ва улар инглиз тилини грамматикага асосланган дастурлар орқали идрок этган ҳолда ўрганишлари кераклигини ҳис этадилар. Ушбу ўзгариш рўй берадиган ёш асосан ҳар бир боланинг ривожланиш даражаларига ҳамда жамиятдаги уларга бўлган муносабатга боғлиқ. Инглиз тилини ўзлаштиришнинг босқичлари Оғзаки тил табий равишда ўқиш ва ёзишдан олдин келади. Сукут сақлаш даври Чақалоқлар ўз она тилларини ўрганаётганларида сукунат даври дан ўтадилар. Бунда улар қарайдилар, қулоқ соладилар ва юз ифодалари ёки имо-ишоралар орқали мулоқот қилишлари мумкин бўлади. Гапиришни бошлаш кейин келади. Кичик ёшдаги болалар инглиз тилини ўрганаёганларида худди шундай сукунат даври бўлиши мумкин. Бу даврда мулоқот ва англаб етиш улар инглиз тилида биронта сўзни айтишларидан олдин рўй беради. Бу давр мобайнида ота-оналар болаларни сўзларни такрорлатиш орқали оғзаки диалогда иштирок этиш мажбур қилмасликлари лозим. Оғзаки диалоглар бир томонлама бўлиши керак, яъни катта ёшдаги инсоннинг гапириши болага тилни ўзлаштириш учун фойдали имкониятлар яратиши лозим. Катта ёшдаги инсоннинг болага тилни ўрганишда кўмаклашиш учун перентис (сўзлашнинг мослаштирилган услуби) дан фойдаланса, бола ўз она тилини ўрганишда қўллаган услубларидан бир қаторини қўллаши мумкин. Сўзлашишни бошлаш Бирмунча вақтдан сўнг, инглиз тили машғулотларининг қанчалик тез-тез ўтказилганидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир бола (кўпинча қизлар ўғил болалардан кўра тезроқ) суҳбат давомида ёки кутилмаган ҳолатларда алоҳида сўзларни ( cat, house ) ёки қисқа жумлаларни ( What s that?, It s my book, I can t, That s a car, Time to go home ) айта бошлайдилар. Бола буларнинг барисини айнан қандай талаффуз қилиниши орқали эслаб қолган ва буларнинг баъзилари биттадан кўп сўздан иборат эканлигини ҳам англамаган. Ушбу босқич бола янги сўзлар ва жумлаларни ўрганиб уларни суҳбатларда шундайлигича қўллар экан яна бир оз вақт давом этади ва шундан кейингина бола ўз жумлаларини туза бошлайди. Инглиз тилини қура бошлаш Болалар аста-секин эслаб қолган битта янги сўзига луғатларидаги мавжуд сўзлардан қўшган ҳолда жумлалар туза бошлайдилар ( a dog, a brown dog, a brown and black dog ) ёки эслаб қолинган иборага ўз хиссаларини қўшадилар ( That s my chair. Time to play ). Инглиз тилидаги мулоқотга қанчалик тез-тез учраши ва инглиз тилидаги улар дуч келаётган жараённинг сифатидан келиб чиққан ҳода болалар аста-секин бутун бошли гапларни туза бошлайдилар. Тушуниш Тушуниш доимо ҳажми гапиришдан кўра каттароқ бўлади ва болаларнинг англаш қобилиятлари кам кўрилмаслиги керак, чунки улар ўз она тилларини турли хил контекстда англай оладилар. Болалар ўз она тилларида эшитган сўзларининг ҳар бирини англамасаларда, асосий мазмунни англаб оладилар, яъни улар бир нечта муҳим сўзларни англаб олганларидан кейин қолган сўзларнинг маъносини турли хил услубларни қўллаган ҳолда англаб оладилар. Катталарнинг ёрдами билан тез орада болалар мазкур мазмунни англаш қобилиятларини инглиз тилига нисбатан ҳам қўллай бошлайдилар. Асабийлашиш Инглиз тилидаги дастабки машғулотлардаги янгиликларидан сўнг, баъзи ёш болалар, айниқса ўғил болалар ўз фикрларини инглиз тилида баён қилолмаётганликларидан асабийлаша бошлайдилар. Баъзилари инглиз тилида ҳам ўз она тилларида гапирганларидек тезда гапира бошлашни истайди. Бундай асабийлашишни болаларга ижро бўлаклари, масалан Мен инглиз тилида 12 гача санай олман ёки тайёр жумлалардан тузилган жуда ҳам оддий шеърларни ўргатиш орқали енгиб ўтиш мумкин. Хатолар Болаларга хатога йўл қўйганликларини айтмаслик лозим, чунки ҳар қандай хато тўғирлаш ўша заҳоти боланинг иштиёқини сўндириб боради. Хатолар инглиз тили қоидаларини ўзлаштириш жараёнинг бир қисми ёки талаффуздаги янглишлик билан боғлиқ бўлиши мумкин. I goed бола катта ёшдаги инсондан қайта-қайта yes, you went ни эшитаверса, тез орада went га айланади; ёки катта ёшдаги инсон zee bus ни эшитиб, the bus деб такрорласа. Худди ўз она тилини ўрганишида бўлгани каби, болалар катталарнинг айнан улар ишлатган сўзлар ёки жумлаларни тўғри кўринишда қайта-қайта такрорлашларини эшитсалар, ўз хатоларини аста-секин тўғирлаб борадилар. Жинслар ўртасидаги фарқ Ўғил болаларнинг мияси қизларникидан ўзгача тарзда ривожланади. Бу эса ўғил болалар тилни қандай ўзлаштириши ва ишлатишига таъсир қилади. Баъзан аралаш синфлар ўғил болалар учун кўпам фойдали бўлмайди. Улар қизларнинг тилдан фойдаланиш бўйича табиий қобилиятларининг соясида қолиб кетадилар. Агар ўғил болаларнинг ўз салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиши мақсад қилиб қўйилган бўлса, тилдан фойдаланиш бўйича босиб ўтилувчи йўл қизларникидан фарқли бўлиши керак. Шунингдек, уларнинг натижалари қизларники билан солиштирилмаслиги лозим. Тил ўрганиш муҳитлари Агар ёш болалар тўғри йўналиш билан таъминланмаса ва жараён давомида катталарнинг перентис услубидаги ёрдами кўрсатилиб борилмаса, уларга инглиз тилини ўрганиш қийин келади. Ёш болалар ўзларини хавфсиз сезишлари ва инглиз тилини қўллаш учун аниқ сабаб борлигини билишлари лозим. Машғулотлар улар кундалик аснода бажарадиган баъзи қизиқарли ҳаракатларга боғлиқ бўлиши лозим, масалан, инглиз тилидаги суръатли китобни биргаликда ўқиш, инглиз тилида шеър ўқиш, инглизча овқат истеъмол қилиш. Нима бўлаётганлиги тўғрисида катталар томонидан умумий шарҳлов амалга оширилиб борилувчи фаолиятлар ҳамда мослаштирилган перентиc тили ёрдамида олиб борилган суҳбатлар Инглиз тилидаги машғулотлар завқли ва қизиқарли бўлиши ҳамда болалар ўз она тилларидан яхши биладиган тушунчаларга асосланган бўлишлиги. Шундай қилинса, болалар бир вақтнинг ўзида иккита янги нарса ўрганишга мажбур бўлмайдилар. Яъни улар бир вақтнинг ўзида ҳам янгича тушунча ҳамда инглиз тилини эмас, ўзи биладиган нарсалар тўғрисида гапириш учун инглиз тилини ўрганадилар холос. Ҳаракатлар имкон қадар қандайдир предметларга асосланган бўлиши керак, чунки бу тилни тушунишга ёрдам берад ва умумий қизиқишни янада ривожлантиради. Ўқиш Ўз она тилида аллақачон ўқишни биладиган болалар одатда инглиз тилида ҳам ўқишни ўрганиб олишни истайдилар. Улар ўз она тилларидаги матнни англаш учун қандай қилиб сўзларни мазмунини топишни биладилар ва агар инглиз тилидаги сўзлардан маъно чиқаришга ёрдам берлмаса, оқибатда инглиз тилидаги матнни ўз она тилидаги талаффуз билан ўқий бошлайдилар. Инглиз тилидаги сўзларни тўғри ўрганишдан олдин улар алифбодаги 26 та ҳарфларнинг номи ва товушини ўрганиб олишлари лозим. Инглиз тилида 26 та ҳарф ва ўртача олганда 44 та товуш (адабий инглиз тилида) борлигини ҳисобга олган ҳолда, болалар тилдан фойдаланиш ва ўқишни яхшироқ ўрганиб олмагунларига қадар қолган товушларни таништирмай турган маъқул. Инглиз тилида ўқиш агар ёш болалар ўқишга ҳаракат қилаётган тилларини яхши билсалар, осонрқ кечади. Кўпчилик болалар, агар улар суръатли китобларни катта ёшдаги инсонлар билан бирга ўрганиб чиққан бўлсалар ёки шеърлар ўрганган бўлсалар, инглиз тилида қандай ўқишни ўзлари тушуниб оладилар, чунки улар ушбу услубларда яхши миқдорда янги сўзлар ва жумлаларни ўрганиб олган бўладилар. Ўқишни ўрганишда болалар ёддан биладиган нарсаларни ўқишлиги муҳим босқич ҳисобланади, чунки бу қандай қилиб оддий сўзларнинг мазмунини мустақил равишда чақиш имкониwww.britishcouncil.org/parents Биргаликда ўрганиш жуда завқли! ятини беради. Болалар ўзлари ўқий оладиган сўзлар бойлигини шакллантириб олганларидан сўнг уларда ўзларига ишонч ҳосил бўлади ва энди улар янада тартибга солинган ёндошувни қўллашга тайёр бўладилар. Ота-она кўмаги Болалар ютуқларга эришаётганларини билиб туришлари лозим. Улар доимий равишда рағбатлантирилиб туришлари ва кўрсатган яхши натижалари учун мақтов эшитиб туришлари лозим. Чунки, ҳар қандай муваффаққият инсонни рағбатлантиради. Ота-оналар рағбатлантириш учун энг қулай ўрин эгаллаганлар. Шундай экан улар агар ўзлари инглиз тили бўйича фақат дастлабки даражадаги билимларга эга бўлсалар ҳам фарзандларининг ушбу тилни ўрганишларига яхши ёрдам бера олишлари ва ушбу жараёнда ёш болалари билан бир қаторда ўз билимларини ҳам бойитиб олишлари мумкин бўлади. Биргаликда ўрганиш орқали ота-оналар нафақат фарзандларининг инглиз тилисини ва ушбу тилдаги машғулотларини оила ҳаётига тадбиқ этадилар, балки кичик ёшдаги болаларининг тил ўрганиш ҳамда бошқа миллатлар маданияти билан танишишга бўлган муносабатларига таъсир кўрсата оладилар. Ҳозирги кунда барчага маълумки, инсон ҳаёти давомида суянадиган муносабатларнинг аксарияти у 8-9 ёшга етгунига қадар шаклланиб бўлар экан. Қўшимча маълумот учун мурожаат манзили: Ота-оналарга кўмаклашиш учун Британия Кенгаши томонидан яратилган бир қатор қўлланмалардан бири. Буюк Британия муаллифи ва Таълим Маслаҳатчиси Опал Данн томонидан ёзилган. British Council 2008 The United Kingdom s international organisation for cultural relations and educational opportunities. A registered charity: (England and Wales) SC (Scotland).
Related Search
We Need Your Support
Thank you for visiting our website and your interest in our free products and services. We are nonprofit website to share and download documents. To the running of this website, we need your help to support us.

Thanks to everyone for your continued support.

No, Thanks